КАТТАЎРҒОН ШАҲРИДА ҲАШАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан республикамиз бўйлаб ташкил қилинган умумхалқ ҳашари Каттақўрғон шаҳрида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Маҳаллалар, таълим муассасалари, кўчалар, хонадонлар ва меҳнат жамоаларида бўлиб ўтаётган кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирларида ҳамшаҳарларимизнинг фаол иштирок этаётганликлари қувонарли, албатта.

Бугун ушбу хайрли тадбир доирасида 1-сектор ҳудудидаги “Чинобод” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар олдига мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Мазкур кўкаламзорлаштириш ишларида шаҳар ҳокимлиги вакиллари, маҳаллалар, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар ҳамда кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар иштирок этдилар.

Умумхалқ ҳашари доирасидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари шаҳримиз бўйлаб давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM