8 МАРТ - ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР  КУНИДА ДУНЁГА КЕЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАРНИНГ ОНАЛАРИ ТАБРИКЛАНДИ!

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг Туғруқ бўлимига ташриф буюриб, 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунида фарзанд кўрган оналар ҳолидан хабар олди. Оналар билан суҳбатда шаҳар ҳокими дунёга келган чақалоқлар келгусида юртимиз, шаҳримиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган, илмли инсонлар бўлиб вояга етишларига тилак билдирди. 

8 март куни туғилган 4 нафар қизалоқнинг оналари бу эътибордан мамнун бўлдилар. Шу куни шаҳар ҳокими туғруқ бўлимида оналар ва болалар саломатлигини асраш учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишди.

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM