Каттақўрғон шаҳрида "ЯШИЛ МАКОН" умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумига старт берилди

Ҳурматли ҳамшаҳрлар!

Юртимизнинг ҳар қарич ери олтинга тенг. Унинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилолдек тиниқ ва шифобахш сувлари ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Мана шундай бетакрор гўзалликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш ҳар биримизнинг унутилмас бурчимиздир.

Совуқ кунлар тугаб, бугундан шаҳрмизда "ЯШИЛ МАКОН" умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумига старт берилди.

Каттақўрғон шаҳарда жорий 2024-йил баҳор мавсумида "ЯШИЛ МАКОН" умуммиллий лойиҳаси асосида 100 минг туп ҳар хил турдаги манзарали, мевали ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.
 
Сиз ҳам бундан четда қолмай, "ЯШИЛ МАКОН" умуммиллий лойиҳа доирасида шаҳримизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда ўз муносиб ҳиссангизни қўшинг.

Kattaqo’rg’on shahar hokimligi axborot xizmati.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM