"Самарқанд – Нантонг" бизнес-форуми бошланди

Айни пайтда "Ипак йўли" халқаро туризм марказида Самарқанд вилояти ҳокимлиги масъуллари ва Хитойнинг Жиангсу провинциясининг Нантонг шаҳри делегацияси билан учрашуви ўтказилмоқда.

Бизнес-форум доирасида Нантонг шаҳри халқ ҳукумати мэрининг ўринбосари, Нантонг шаҳри савдо департаменти бошлиғи, Хаян шаҳри халқ ҳукумати мэрининг ўринбосари тақдимотлари, шунингдек, В2В учрашувлари ва икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида ҳужжатларни имзолаш маросими режалаштирилган.

Бизнес-форумда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Рустам Қобилов, Ойбек Ҳамроев, Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддинов, Самарқанд вилояти тадбиркорлари ва туристик компаниялари вакиллари иштирок этмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM