”Маҳаллада дув-дув гап”

Тарғибот тадбирлари Каттақўрғон шаҳри маҳаллаларида давом этмоқда. “Ўрикзор” маҳалласи фуқаролари иштирокида 11 ИДУМ да бўлиб ўтган тадбирда ҳам профессор ўқитувчилар,  маданият ходимлари, ёшлар, нуронийлар, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Унда сўз олганлар  мамлакатимиз янги тараққиёт даврига қадам қўяётган бугунги кунда халқимиз, айниқса, фарзандларимиз онгида Ватанга муҳаббат, юртимиз келажагига дахлдорлик, тинч, эркин ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш туйғусини кучайтиришнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидладилар ва бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритдилар.
Тадбир шеърий ва мусиқий чиқишлар остида давом этди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM