“ЁШЛАР МАРАФОНИ”

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик турмуш ҳаётига киритиш, шунингдек, соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар хокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Наврўз-2019 югуриш марафони” бўлиб ўтди.

Марафонда шаҳар ҳокими М.Хашимов, шаҳар ҳокими ўринбосарлари А.Ибрагимов ва Ф.Рахимовалар, умумтаълим мактаблари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари иштирок этишдилар.

Марафон ғолибларига шаҳар ҳокими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши томонидан қимматбоҳо совғалар ҳамда диплом, фаҳрий ёрлиқлар тақдим этилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM