ҚИЗЛАРИМИЗ БЕЛЛАШДИЛАР

Жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш, қизларни фаоллигини ошириш мақсадида 8-март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Каттақўрғон шаҳар истироҳат боғида  хотин-қизлар қўмитаси  ва Ёшлар иттифоқи" сардорлари  ҳамкорлигида "Қизлар беллашуви" ўтказилди. Югуруш, арқон тортиш мусобақалари давомида нафақат лидер қизларимиз балки нотинч оила фарзандлари  ҳамда тарбияси оғир ёшлар иштирок этдилар. Мусобақалар тугагунга қадар 16 та ўчоқларда  палов ҳам тайёрланди. Кўтаринки кайфиятда  ўтказилган сайил  давомида жамоалар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM