КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА ЯНА БИР КИТОБ ДЎКОНИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳридаги 2 сектор ҳудудида китоб дўкони очилди.  Каттақўрғонлик тадбиркор томонидан фаолияти йўлга қўйилган “Ўздавкитобсавдотаъминоти” МЧЖ Каттақўрғон филиалининг  очилиш тадбирида шаҳар халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева ҳамда 2 сектор ҳудудидаги маҳалла вакиллари, ёшлар иштирок этдилар.
Филиалда 1000 турдан зиёд бадий адабиётлар, ХХ аср адабиётлари, жаҳон адабиётининг нодир асарлари, “Ҳилол нашр” адабиётлари шунингдек, ўқув қуроллари, қўлланмалар ва турли совғалар мавжуд.
Очилишда сўз олганлар ушбу дўконнинг очилиши  сектор ҳудудидаги ёшларни китобга бўлган қизиқишини ошириш. аҳоли ўртаисда китобхонликни кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM