ИНДОНЕЗИЯЛИК ТАДБИРКОР РЕСТУ ИМАНСАРИ КАТТАҚЎРҒОНГА КЕЛДИ

Каттақўрғон туманидаги пиллани қайта ишлаш ва ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Кумуш тола" хусусий корхонасида Индонезиялик тадбиркор Ресту Имансари Кусуманингрум меҳмон бўлди. 

Туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамроҳлигида корхонага келган индонезиялик тадбиркорлар дастлаб пилла хом ашёсини қайта ишлаш жараёнини кўздан кечирди. Сўнгра, корхонада ипак маҳсулотлари кўргазмаси ва қўлда ипак толали гиламлар тўқиш жараёни билан танишди. Ипак маҳсулотлари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
 Меҳмонларга шаҳар ҳокими, сенотор Гавҳар Алимова, туман прокурори Шуҳрат Холмурзаев ҳамроҳлик қилди. 

Бугунги кунда корхонада умумий ҳисобда 200 нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Уларнинг асосий қисмини аёллар ташкил этади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM