КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

“Яшил макон” миллий лойиҳаси доирасида республикамиз бўйлаб кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ана шу чора-тадбирлардан келиб чиқиб, Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан мазкур лойиҳа доирасида турли дарахт кўчатлари ўтқазилиб, боғлар барпо этилмоқда.
Жумладан, мазкур лойиҳа доирасида бош шифокор X.X.Хамраев бошчилигида Оилавий поликлиникада 1191 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
“Яшил макон” миллий лойиҳаси фаолияти Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасида давом этади. Келгусида Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан тиббиёт бирлашмаси ҳудуди ва бошқа жойларга яна 1500 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM