Каттақўрғонда “Хонатлас”  фестивали

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган  “Хонатлас” миллий матолар фестивали Каттақўрғон шаҳрида ҳам кенг нишонланди. 
“Оқ -олтин” маҳалласида ўтказилган ушбу фестивалда  шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошчилигида шаҳардаги барча ташкилотларнинг хотин-қизлари иштирок этдилар.

Атлас матоси гўзаллиги, қадимийлиги, бетакрорлиги, дунёнинг ҳеч қайси чеккасида учрамаслиги билан қадрлидир. Фестивалдан кўзланган асосий мақсад ҳам миллий либосларимизда халқимизнинг асрларга туташ бўлган ўтмиши, урф-одати ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари, ўзига хос хусусиятлари мужассамлигини намойиш этишдан иборат бўлди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM