“БУГУНГИ ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИ КЕЛАЖАКДА ЛИДЕР АЁЛ”

Image_tadbir: 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда халқ таълими бўлимига қарашли 1-умумтаълим мактаби ҳамкорлигида ана шу мавзуга бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда сўзга чиққан шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Рахимова ўқувчи ёшларга ўтказилаётган давра суҳбатининг аҳамияти ва иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида қилинаётган ишлар хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Савол-жавоблар тарзида ўтказилган тадбирда ўқувчилар “Лидер аёл ким?” ва “Лидерликка эришиш учун ўқувчи қиздан нималар талаб этилади?” каби саволларга жавоб олдилар.

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM