АЁЛНИ ЭЪЗОЗЛАГАН ЮРТ!

Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос бўлган фазилатлар ҳисобланади. Айни муборак Рамазон ойда бу каби  қадриятларимиз янада юксак намоён бўлмоқда.

Куни кеча шаҳримиздаги “Оқсарой” тадбирлар масканида ҳам ушбу эзгу анъаналарнинг амалдаги исботи сифатида дастурхон атрофида “Аёли эъзозланган юрт” шиори остида  тадбир ўтказилди. Шаҳар ҳокимлиги ҳамда саховатпеша инсонлар томонидан ташкил қилинган ушбу тадбирга “Аёллар дафтари”даги хотин-қизлар, шаҳримизнинг фаол аёллари таклиф қилиндилар.

 

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бугун хотин-қизларга берилаётган эътибор, уларнинг турмуш  шароитларини яхшилаш йўлида яратилаётган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган ёрдамлар бу мамлакатимизда аёлларнинг доим эъзоздалиги, бугунги мана шундай тадбирлар ҳам бу борадаги ишларнинг давоми эканлигини таъкидлади.

Ҳақиқатдан ҳам бугун юртимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган юксак эҳтиром таҳсинга лойиқ. Айниқса, ижтмоий дафтарлар орқали аёлларга кўрсатилаётган кўмаклар уларни ҳаётда ўз ўринларини топишлари, иш билан таъминланишлари ва орзу-истакларининг амалга ошишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбир ажойиб куй-қўшиқлар остида давом этди. Шўх тароналар эътибор ва меҳрдан кўнгиллари тоғдек кўтарилган хотин-қизларни рақсга чорлади. Дуога қўл очган онахонлар юртимизнинг тинч ва осуда бўлиши, янада тараққий этиши, халқимизга хос бўлган эзгу амаллар янада бардавом бўлишини тиладилар.

Ҳақиқатдан ҳам меҳр-оқибатни ўзида мужассам этган эзгу қадриятларимиз бор бўлсин.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.  

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM