ДХХ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ КАТТАҚЎРҒОНЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этилишини таъминлашда ёшлар ва раҳбарларнинг учрашувлари муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси шаҳар ҳокимлигида ДХХ вилоят бошқармаси раҳбари А.Ахмедов, шаҳар ҳокими Г.Алимова ва каттақўрғонлик ёшлар билан ўтказилди.

Учрашув самимий руҳда ўтказилди. Унда иштирок этган ёшлар ўзларининг турли мурожаат ва таклифларини ҳамда ташаббусларини билдирдилар.

Ёшлардан тушган кредит олиш, асбоб-ускуналар билан таъминлаш, пиёдалар йўлагини таъмирлаш ва бошқа мурожаатлар атрофлича ўрганилди. Мурожаатларни ижросини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, учрашув давомида тадбир иштирокчилари бугун ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик ҳам билдирдилар.

Тадбир сўнггида фаол ёшлар тақдирландилар. Жумладан, Стритбол спорт мусобақасида Республикада 1-ўринни қўлга киритган “Баҳористон” маҳалласи жамоаси, Енгил атлетика бўйича  Республикада 2 ва 3 -ўринни қўлга киритган “Амир Темур” маҳалласи жамоасига совғалар тақдим этилди.

Яқинда Баку шаҳрида ўтказилган "Магиc Браин - 2023" халқаро ментал арифметика бўйича мусобақада иштирок этиб 3 та фахрли 1-ўринни эгаллаган “Баркамол авлод” “Ментал арифметика” тўгараги аъзоларига ҳам шаҳар ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM