Наврўз шукроналик, эзгулик белгиси

Наврўз тантаналари доимо деҳқончилик, ҳунармандчилик, санъат ва жисмоний баркамолликнинг ҳам ўзига хос намойиши бўлиб келган. Халқ сайлларида ҳунармандлар ўзлари ясаган ажойиб ашёларини, пазандалар ширинлик ва анвойи таомларини, полвон ва чавандозлар куч-қувват ва маҳоратини, чаққонликларини намойиш этганлар, қизлар ва келинчаклар Наврўз тантаналарига атаб махсус либослар, кашта ва рўмоллар тикканлар, уларга гул нақшларини тушурганлар.

Наврўзи олам ҳозирги кунда ҳам ўз тароватини нафис жозибасини йўқотгани йўқ. Аксинча, Наврўз янги замонавий маросим расм-русумлар билан бойиб, тобора гўзаллашиб, халқимизни янада кўпроқ хушнуд этмоқда. Бу мустақилликнинг мевасидир.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM