Наврўз қадим қадриятлар бешиги

Халқимизнинг урф одатларини ўзида акс этган ўйин-кулгу, спорт, лола сайли, аскиябозлар гурунги, полвонлар беллашуви ва дорбозлар, қизиқчилар томошалари, лапар, ашула ва рақс конкурслари, тез айтиш ва топишмоқ ўйнаш, улоқ, от пойгаси ва бошқа халқ ижодиётининг намуналари Наврўзга хусн бағишлайди.
Наврўзнинг ўзга хос таоми бўлган сумалак, ҳалиса, кўк сомса, чучвара  ва бошқа ҳаётбахш кўклам таомларини тайёрлаш “сумалак”-чиларнинг ўйин-кулгу, лапарлари, айтишувларини –сўз билан таърифлаш қийин.

Шунинг учун ҳам мана шундай эзгу ва хайрли анъаналарни ўзида мужассам этган Наврўз халқимизнинг севимли байрамлари ҳисобланади.
Бугун истироҳат боғидаги Наврўз тантаналарида бу каби қадриятлар ўзини борлигича намоён этди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM