Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Республикамиз ҳудудига аномал совуқ ҳаво оқими кириб келганлиги сабабли аҳолининг электр энергияга бўлган талаби ошиб кетиши натижасида ҳудудларда юкламалар кўпайиб кетаётганлиги кузатилмоқда. Ушбу ҳолат электр энергия таъминотида турли хил жиддий авария ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин. Юқоридаги жиддий авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида ҳудудларда 1 соатдан 2 соатгача чекловлар киритилиши тўғрисида огоҳлантириш берилган эди.  

Шунга кўра шаҳримиздаги барча корхона-муассасалар, хонадонларда зарурат бўлмаган электр ускуналарини тармоқдан узиш, турли ёритиш мосламалари, ортиқча ёритиш чироқларини ўчириб қўйишларини сўраймиз. 

Шу орқали Сиз энергия таъминотида юзага келиши мумкин бўлган турли муаммоларни олдини олишда ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

Шаҳар аҳолисидан кўрилаётган зарурий чораларни тўғри тушунган ҳолда қишнинг совуқ кунларини беталофат ўтказиш мақсадида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишларини сўраб қоламиз. 

Шаҳар куз-қиш штаби

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM