МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқда шаҳарнинг “Ватанпарвар” маҳалласи Бобур кўчаси 23 кўп қаватли уйдаги сув қувури музлаб қолганлиги ҳолати юзасидан хабар тарқалди. 
Мазкур ҳолатни ўрганиш давомида, шаҳарнинг “Ватанпарвар” маҳалласи Бобур кўчаси 23 уй 
22 хонадонида яшовчи фуқаро З.Х. томонидан уйнинг кириш йўлаги (очиқ подъезддан) хонадонига алоҳида қувурда ўзбошимчалик билан ичимлик суви тортиб олиб ўтилганлиги, мазкур сув қувури иссиқни сақлаш учун изоляция қилинмаганлиги, шу сабабли очиқ жойда бўлган қувурнинг бир қисми музлаганлиги маълум бўлди. 
Фуқаронинг мурожаатига асосан шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимига қарашли ушбу ҳудудга хизмат кўрсатувчи “Миёнкол сервис” бошқарув компанияси мутахассислари жойига борганда фуқаролар томонидан олов ёқиш йўли билан ҳолат бартараф қилинаётганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасига маълум қилиниб суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маъсуллар томонидан шаҳримиз фуқаролари йўллаётган ҳар бир мурожаат назоратга олинган ва мутаҳассисларимиз юзага келаётган муаммоларни жойига чиқган ҳолда бартараф этиш чоралари кўришмоқда. 

Шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими.

Шаҳар куз-қиш штаби.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM