РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Ҳ.Болтаев жорий йилнинг 6-январ куни Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасида ижтимоий-сиёсий вазиятни ўрганди.

Жумладан, Каттақўрғон шаҳри сектор раҳбарлари ва тегишли мутасаддилар билан учрашув ўтказилиб, шаҳар ишчи гуруҳи фаолияти ўрганилди ҳамда шаҳардаги ижтимоий-сиёсий вазият, аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш борасидаги масалалар муҳокама қилиниб, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шундан сўнг, шаҳар тиббиёт бирлашмасида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича иссиқлик тизимини ҳам кўрди.

Раҳбарларга шаҳар ҳокимлигига ташкил этилган “Тезкор штаби”га келиб тушган газ, электр ва сув таъминоти борасида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли корхона ходимларига кўрсатмалар берилди.

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси матбуот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM