МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқда тарқалган “Ўрикзор” МФЙ Бинокор 1-кўп қаватли уй тагидаги ноқонуний қурилиш ҳақидаги хабар юзасидан шаҳар Уй-жой коммунал хизма пот кўрсатиш бўлими бошлиғи Ў.Файзуллаев қуйидагича изоҳ берди.
Ушбу ҳолат бўйича фуқаро У.Нурматованинг муқаддам қилган мурожаатига асосан фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига даъво ариза киритилиб суднинг қарори билан ушбу ҳудудда қурилган ноқонуний қурилишларнинг бир қисми бузилган. У.Нурматова томонидан ушбу ҳудуддаги ноқонуний қурлималарнинг қолган қисмини бузиш бўйича мурожаатлар қилингандан сўнг  Самарқанд вилоят Уй-жой назорат инспекцияси томонидан келиб ўрганиш ўтказилган ва ноқонуний қурилмаси мавжуд хонадонлар эгаларига мажбурий кўрсатмалар берилган. Шу асосида бугунги кунда фуқаролар томонидан ноқонуний равишда қурилган қурилмаларни буздириш бўйича судга даъво аризаси киритиш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади.

 Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM