МАСЪУЛИЯТНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ТОПШИРИҚЛАР БЕРИЛДИ

Бугун шаҳар ҳокимлигида куз-қиш штаби аъзолари билан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан шаҳар электр энергияси тармоқлари, табиий газ ва сув таъминоти корхоналари, Фавқулодда вазиятлар бўлимининг масъулларига ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўрилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Жумладан, штаб аъзолари томонидан аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, маҳаллалардаги ичимлик суви, электр ва табиий газ таъминоти ҳамда бошқа масалаларни тезкор ҳал этишда бириктирилган ходимларнинг масъулиятини ошириш бўйича тушунтирилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM