Муносабат

2023 йил 3 январь куни соат 12:50 ларда шаҳримизнинг Амир Темур кўчаси 1, 7 ва 14 кўп қаватли уйларда ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунасида чақнаш содир бўлган. 
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлими, шаҳар Газ таъминот корхонаси масъуллари томонидан тезкорлик билан жойида бартараф қилиш чоралари кўрилган. Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими маълумотига кўра чақнаш фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан газ тармоғини тозалаш мақсадида “Камаз” русумли юк машинаси компрессори орқали газ тақсимлаш қутиси (ГТҚ) га ҳаво босими юборилиши натижасида газ тармоғидаги босим ортиб кетиши оқибатида юзага келган. Жабрланганлар, куйиш ва тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.  Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM