Бугун Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан, шаҳримизнинг 1-сектори ва 4-секторларида "Quramax" МЧЖ томонидан импорт қилинган дори воситалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди

Бугун Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан, шаҳримизнинг 1-сектори ва 4-сектори ҳудудига қарашли маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида "Quramax" МЧЖ томонидан импорт қилинган Док-1 МАКС, Амбронол, Травамакс, Цинепар-кидс ва бошқа дори воситалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ушбу дори воситаларининг инсон организмига таъсири, уй шароитида ушбу препаратлардан фойдаланмаслик, унинг ножўя таъсирлари юзасидан давра суҳбатлари ўтказилди.

Кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиника патронаж ҳамширалари томонидан, юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида, аҳолига эслатма шаклидаги варақалар тарқатилди. 

Тушунтириш тадбирлари шаҳримизнинг барча маҳаллаларида олиб борилади.

Айрим дорихоналарда «Док-1 Макс» ва бошқа Quramax МЧЖ томонидан импорт қилинган дори воситалари сотилаётгани кузатилмоқда. Агар Сиз шундай ҳолатга гувоҳ бўлсангиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида куну-тун фаолият юритаётган махсус Штабларга мурожаат қилишингиз сўралади:

 

Мурожаат учун телефонлар:

- Соғлиқни сақлаш вазирлиги Штаби:

71-203-27-77

- Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Штаби:

66-234-99-36

- Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Штаби:

66-455-37-35

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM