Ёшлар муаммолари, уларнинг ҳал этилиши, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қилинган ишлар

Каттақўрғон шаҳрида ёшлар муаммоларини ўрганиб, уларнинг ҳал этилиши, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишда кўрилган чоралар ҳамда “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган фуқароларни ижтимоий ҳолатини яхшилаш, уларни бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида

Каттақўрғон шаҳрида жами аҳоли сони 87375 нафар бўлиб шундан 0-30 ёш 41118 нафар, 0-6 ёш 8076 нафар, 7-17 ёш 10148 нафар ҳамда 16-30 ёш 22894 нафарни ташкил этади.

“Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашувлари бўйича:

2022-йил 14-декабр ойи ҳолатига жами 184 та “Ҳоким ва ёшлар”, “Сектор раҳбари ва ёшлар” каби учрашувларда 2088 нафар ёшлар иштирок этиб, улардан 738та мурожаатлар билдирилган бўлиб, 721 таси ижобий ҳал этилган, 17 тасини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Ушбу мурожаатлар асосан контракт бўйича таълим олаётган, ўз-ўзини банд қилиш учун асбоб-ускуналар, моддий ёрдам, даволаниш харажатлари учун маблағлар, ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун ўқув курсларида ўқиш, сафарбарлик чақирув резерви учун маблағлар, доимий иш билан банд қилиш ҳамда чет тиллари ва IТ соҳасида ўқиш учун ўқув курслари маблағларини қоплаш мақсадида мурожаатлар келиб тушган.

 “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

2022-йилда Ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 1 млрд 546 млн сўм миқдордаги маблағлар 825 нафар ёшларга уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда 5 ташаббус олимпиадаси тадбирларини ўтказиш учун сарфланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2022-йил 7-июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ёшлар дафтарига киритилган олий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшларимизнинг 292 нафарига (508 млн сўм) контракт тўловлари тўлаб берилди.

Ёшлар дафтарига киритилган ҳайдовчилик курсига ўқиш истагини билдирган ёшларимизнинг 24 нафарига (28.8 млн сўм) ҳайдовчилик курсларида ўқитиш харажатлари қоплаб берилди.

Ёшлар дафтарига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган, пробация рўйхатида турган

44 нафар шаҳримиз ёшларига (229 млн сўм) сафарбарлик чақируви резерви харажатлари тўлиқ қоплаб берилди.

Шаҳримиздаги иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш мақсадида,ҳозирги кунга қадар бизга келиб тушган мурожаатлар асосида “Келажак касблари” лойиҳаси асосида Инглиз тили ва Дастурлаш соҳасида ўқиш истагини билдирган 36 нафар ёшларга (61 млн сўм) ўқиш харажатлари тўлаб берилди.

Муайян яшаш жойи йўқ, ижара асосида яшаётган 1 нафар ёшга (5 млн сўм) нотураржой ижара компенсацияси учун тўлаб берилди.

Ёшларнинг тадбиркорлик ва ҳунармандчилик ишларини ташкил этишлари учун 327 нафар ёшларга (487.7 млн сўм) миқдорда субсидия асосида мотокультиватор, пайвандлаш ускунаси, карчер, тикув машинаси, хамир қориш ускунаси, пишириқ печлари, ҳунарманд усталар турли хилдаги ишлаш учун асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари олиб берилиб ҳозирги кунда улар ўз-ўзини банд қилиб оиласига даромад қўшимча фойда келтирмоқда.

Ёшлар дафтарига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларимиз қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида

80 нафар ёшларимизга (96 млн сўм) миқдорда бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Шаҳримиз ёшларини бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва ёшларимиз орасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш мақсадида икки босқичли

5 ташаббус олимпиадаси тадбирлари доирасида мусобақалар ва кўрик танловлар ташкил этиш учун 170 млн сўм миқдорда ёшлар дафтари маблағлари ҳисобидан маблағ ажратилиб ғолиб бўлган ёшларимиз учун диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

 Маҳаллаларда ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

Маҳаллаларда ёшларни маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган беш ташаббус юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ–92-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 30-июн - Ёшлар куни муносабати билан бўлиб ўтган учрашувда берилган топшириқларнинг 54-сонли баёни 9-банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директорининг 2022-йи1 16-июлдаги 01-10/225-сонли буйруғи ижросини таъминлаш,белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, жумладан, маҳаллаларда ёшларни маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган беш ташаббусни жойларда кенг тарғиб этиш, уларни маънавий баркамол қилиб тарбиялашга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида Каттақўрғон шаҳрида Беш босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спорт мусобақалари, маданият тадбирлари ва китобхонлик тадбирлари ташкил этилди. “http://stat.5tashabbus.uz” бот электрон тизими орқали 18736 нафар ёшлар рўйхатдан ўтган.

Каттақўрғон шаҳрининг 36 та маҳалласида Беш ташаббус олимпиадаси доирасида Стол тенниси, шахмат, шашка, волейбол, енгил атлетика, Стритбол, Миллий кураш, Стреетwоркоут, Ёш китобхон, Киберспорт, Халқ ва замонавий чолғу асбоблари танлови, Ёшлар рақс фестивали, Қувноқлар ва зукколар ва Заковат интеллектуал ўйинининг маҳалла-сектор-шаҳар босқичлари ташкил этилди.

  Беш ташаббус олимпиадаси доирасида шаҳримизнинг умумтаълим мактаб ўқувчиларининг 8500 нафари, тадбиркорлик билан шуғулланаётган ёшларимизнинг 250 нафари, олий таълим талабалари 650 нафари, иштирок этган ёш оилалар сони 150 нафарни, ташкилот ходимлари 350 нафар, пробация рўйхатида турувчи ёшлардан 15 нафар, мусиқа мактаби ўқувчилари 150 нафари, БЎСМ мактаб ўқувчилари 250 нафари, уюшмаган ёшлар 8349 нафар ҳамда ҳарбий хизматчи ёшлар 250 нафарни иштирок этади.

 Жумладан, Беш ташаббус олимпиадасининг республика босқичида Амир Темур маҳалласининг ёшлари Енгил атлетика спорт мусобақасининг 22-26 ёш тоифаси бўйича 2-ўринни, Амир Темур маҳалласининг ёшлари Енгил атлетика спорт мусобақасининг 27-30 ёш тоифаси бўйича 3-ўринни қўлга киритди. Зомин маҳалласидан Рузиев Фирдавс “Стреетwоркоут” мусобақасининг “Б” лигасида республика босқичида 22-26 ёш тоифасида 1-ўринни қўлга киритди. “Стритбол” спорт мусобақасининг 22-26 ёш тоифасида “Б” лигада “Баҳористон” маҳалласидан ўғиллар жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. 16-22 ёш тоифасида Ноқис маҳалласининг “Қизларой” жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

 Шунингдек, Беш ташаббус олимпиадасининг вилоят босқичларида “Стритбол” спорт мусобақасининг вилоят босқичида 16-21 ёш тоифасида “Баҳористон” маҳалласидан қизлар жамоаси 1-ўринни, Миёнқол маҳалласининг 27-30 ёш тоифасида ўғиллар жамоаси 1-ўринни, Стреетwоуркоут мусобақасининг вилоят босқичида “Зомин” маҳалласидан Рузиев Фирдавс 2-ўринни, “Хайдарчаман” маҳалласидан Каримов Исмоил 3-ўринни, Миллий кураш мусобақасининг вилоят босқичида “Хайдарчаман” маҳалласидан Рамазонов Давлат ва Баландчордара маҳалласидан Саидова Маржона 3-ўринларни эгалладилар. Енгил атлетика мусобақасининг вилоят босқичида енгил атлетика тури бўйича 22-26 ва 27-30 ёш тоифасида ўғиллар жамоаси 1-ўринни эгаллади. “Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги” танловининг вилоят босқичида Навбаҳор маҳалласидан Наджмиддинов Азиз, Ғарб мачит МФЙдан Исанбаев Азиз, Амир Темур маҳалласидан Омонов Сирожиддин, Оқ олтин маҳалласидан Омонова Гулҳаё ва Ватанпарвар маҳалласидан Негматуллаева Сарафрозлар 3-ўринни эгалладилар. “Ёшлар рақс фестивали” ининг вилоят босқичида Гўзалкент маҳалласидан 10-15 ёш тоифасида Қодирова Кумуш 1-ўринни, Амир Темур маҳалласидан 10-15 ёш тоифасида “Зорро” жамоаси 2-ўринни, Дўстлик маҳалласидан 10-15 ёш тоифасида Бозорова Асал 2-ўринни, Мирий маҳалласидан 16-21 ёш тоифасида Нуруллаева Маржона 2-ўринни, Зиёлилар маҳалласидан 16-22 ёш тоифасида Хушвақтова Сабрина 2-ўринни, Ноқис маҳалласидан 16-22 ёш тоифасида “Қизларой” жамоаси 1-ўринни ва Амир Темур маҳалласидан 23-30 ёш тоифасида Курязова Дурдона 1-ўринни эгалладилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM