ЭНГ ЁШ ОШПАЗ АНИҚЛАНДИ

Ҳарбий қисмда  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг  31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар, танловлар бўлиб ўтмоқда.

Куни кеча ҳарбий қисмда бўлиб ўтган "Энг ёш ошпаз" мусобақасида ҳарбий хизматчилар ошпазликда ҳам беллашдилар. 

Кўтаринки руҳда ташкил этилган мусобақада ҳарбий хизматчилар орасидан танлов ғолиби, энг моҳир ёш ошпаз аниқланди. Танлов ғолиблари тақдирланди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM