Хотин-қизларни молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тренинг ўтказилди

Ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлашда уларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга. Тадбиркорликка қизиққан хотин-қизлар ўз тадбиркорликларини амалга оширишлари учун  бу борадаги билим ва кўникмаларга эга бўлишлари лозим.

1-сектордаги “Ермачит” маҳалласида ўтказилган тренинг шу мақсадда ташкил қилинди.

Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, молиявий саводхонликни ошириш ва банк мутахассисларини қайта тайёрлаш департаменти мутасаддилари,  шаҳримиздаги уй бекалари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда "Аёллар дафтари"га киритилганлар, тадбиркорликни яқинда бошлаган хотин-қизлар иштирок этдилар.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритар экан,  бу каби тренинглар тадбиркорликка қизиққан хотин-қизларга фаолиятларини самарали амалга оширишларида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

 

Шунингдек, теринг давомида мутахассислар томонидан тадбиркорлик асослари, кредит олиш ва соҳага оид бошқа масалалар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Тренинг иштирокчилари бу борада ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM