Касаба уюшмаси туман (шаҳар) кенгашлари қандай фаолият олиб бормоқда?

“Инсон қадри учун” ғояси асосида олиб борилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотларни амалга оширишда  давлат ва жамоат ташкилотлари билан бир қаторда касаба уюшмаларининг ҳам алоҳида ўрни бор.  Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни муносабати билан Давлатимиз раҳбари йўллаган табрикда ҳам бунга алоҳида тўхталган.

Айниқса, корхона ва ташкилотларда ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш тизимини янада кучайтиришда уларнинг  самарали меҳнатлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу борада туман (шаҳар) кенгашлари қандай фаолият юритмоқда, деган савол туғилади.

Бугун касаба уюшмалари кенгашларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоят касаба уюшмалари кенгаши раиси С.Рафиқов томонидан тасдиқланган жадвал асосида Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси ўринбосари Нормурод Ражабов Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида бўлди.

Касаба уюшмаси шаҳар кенгаши фаолияти билан танишиш асносида Н.Ражабов нодавлат ташкилотларни аъзоликка қабул қилиш, жамоа шартномаларининг аҳволи ва унга киритилган бандларнинг мазмуни, шаҳар ва бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан тушадиган аъзолик бадаллари, йўлланмалардаги қарздорликларни бартараф этиш бўйича фикрлари ва тавсияларини билдирди.

Шунингдек, касаба уюшмаси шаҳар кенгаши ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM