Синов тариқасида “edo.ijro. uz” электрон тизими жорий этилди 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132 сонли қарорига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш “ijro.gov.uz” тизими орқали амалга ошириб келинмоқда.
Вилоят ҳокимлиги марказий аппаратида “Unicon-soft”  МЧЖ мутахассислари томонидан синов тариқасида “EDO.IJRO. UZ” электрон тизими жорий этилди.
Бугун шаҳар ҳокимлигида ҳокимлик ходимлари ва шаҳримиздаги идора ва ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган ўқув семинар ушбу масалага бағишланди.
Унда иштирок этган “Unicon-soft”  МЧЖ  Самарқанд вилоят филиали раҳбари Акмал Келдияров ушбу тизим ва унинг аҳамияти ва афзалликлари ҳақида  маълумот берди.
Семинар иштирокчилари бу борада ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2022 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM