МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ “ЯШИЛ МАКОН” ДОИРАСИДА ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИ ЎТҚАЗДИЛАР

Шу кунларда юртимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Долзарб 40  кунлик” давом этмоқда.

Ушбу эзгу ҳаракатга каттақўрғонликлар ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Бугун шаҳар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбарлигида шаҳримиздаги барча маҳаллаларнинг раислари ҳам ташаббус кўрсатдилар. Жумладан, эрта тонгдан маҳалла раислари “Кўҳнадам” маҳалласидаги Улуғбек Барноев шоҳ кўчасига йиғилдилар.

Ушбу ҳудуддаги “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида амалга оширилган кўкаламзорлаштириш тадбирида маҳалла раислари томонидан  5000 та калифорния, кўк терак ва тол кўчатлари ҳамда 1000 та тут кўчатлари экилди.

-Бугун шаҳримизни кўкаламзорлаштириш борасида амалга оширилаётган мана шундай эзгу ва хайрли тадбирда иштирок этаётганимиздан мамнунмиз. Албатта, бу каби ишларни барча маҳаллаларда олиб борамиз. Қувонарлиси ҳамшаҳарларимиз ҳам шаҳримизни  ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида жуда фаол иштирок этмоқдалар, -дейди маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Рахманов.

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM