ҚИЗЛАР БИЛАН ДИЛДАН СУҲБАТ

Бугун мамлакатимизда хотин-қизлар, жумладан, қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган. Уларнинг юксак билим соҳибалари бўлишлари, ишга жойлашишлари, иқтидор ва истеъдодларини руёбга чиқариш йўлидаги имкониятлар фикримизнинг исботидир.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг шаҳримиздаги таълим муассасаларидаги ўқувчи-қизлар билан ўтказган суҳбатларида ушбу масалалар ҳам алоҳида эътироф этилди.

Айниқса Самарқанд Давлат университетининг Каттақўрғон филиалида таҳсил олаётган талаба қизларнинг шаҳар ҳокими билан суҳбатлари самимий бўлди.

Шаҳар ҳокими қизларнинг одоб-ахлоқи, жамиятдаги ўрни ҳақида гапирар экан, қандай буюк аждодларнинг авлоди эканликларини унутмасликлари лозимлигини, зеро   бой тарихимизда ўзбек аёлларининг не-не алломаларни, буюк шахсларни тарбиялаб вояга етказганликларини таъкидлади. Ўз даврида давлат бошқаруви, ҳарб иши, юрт ҳимояси, таълим-тарбия, адабиёт каби соҳаларда фаол иштирок этган Тўмарис, Сароймулкхоним, Гавҳаршодбегим, Нодирабегим, Увайсий, Анбар отин каби буюк аёлларнинг ҳаёти,  уларнинг юрт тараққиёти йўлидаги фидойиликлари доим ибрат бўлиб келган, -деди шаҳар ҳокими.

Қолаверса, қизларнинг бугун илм олиш йўлида яратилган мана шундай имкониятлардан унумли фойдаланишлари лозимлиги ҳам алоҳида қайд этилди.

Зеро, қизларнинг илмли бўлиши– жамиятни илмли, маърифатли ва салоҳиятли қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Ўз навбатида ўқувчи-қизлар ҳам ўзларининг фикрлари, таклифларини билдирдилар.

Шаҳримиздаги таълим муассасаларидаги ўқувчи- қизлар билан шаҳар ҳокимининг учрашувлари давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизати.  

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM