Шаҳар ҳокими ўринбосари-Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширади;

Қуйидагилар шаҳар ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек,  мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва фаоллигини ошириш масалаларида давлат сиёсатини амалга оширш соҳасида:

хотин-қизларнинг мақомини, маънавий ва интеллектуал салоҳиятнии ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятини, оила ва жамиятдаги ролини ошириш;

давлат ва жамоат органларини жалб этган ҳолда ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш соҳасида тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича тизимли иш олиб борилишини ташкил этиш;

хотин-қизлар масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишида ва уларни амалга оширишда, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш ва тушунтиришда, ижроси устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйишда фаол иштирок этиш;

қизларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини аниқлаш, ривожлантириш ва рағбатлантириш мақсадида Зулфия  номидаги давлат мукофотига номзодларни  тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, иқтидорли, қобилиятли қизлар захираси билан тизимли иш олиб борилишини ташкил этиш, Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш;

ташаббускор, амалий иш тажрибасига эга бўлган қизлардан  кадрлар заҳирасини шакллантириш ва уларнинг номзодларини тегишли раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўйиш;

хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига шаффофлигини таъминлаш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этишга кўмаклашиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш;

хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишларда хотин-қизлар қўмиталари билан фуқаролик жамияти институтлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни кенгайтириш, хотин-қизларга манзилли ижтимоий ёрдам бериш ишларини ташкил этиш;

б) оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга ёрдам бериш соҳасида;

жойларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан аниқ мақсадга йўналтирилган ва якка тартибда иш олиб борилишини ташкил этиш;

ёрдамга муҳтож бўлган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган ва турар жой шароитлари яхшиланишига муҳтож  бўлган кам таъминланган оилаларнинг манзилли рўйхатларини тузиш;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, уларнинг оилалари ва болалари учун зарур бўлган ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам турларини аниқлаш ва улар билан таъминлаш, шахсларнинг ушбу тоифасининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун давлат органларига ва ташкилотларга мурожаат қилишга кўмаклашиш;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларнинг қизларини ўқитиш мақсадида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг дам олишини ҳамда уларга зарур тиббий ва психологик ёрдам берилишини ташкил этиш; 

оилавий ва шахслараро низоларнинг, ўз жонига қасд қилиш ҳамда жамият ва оилада маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларнинг барвақт профилактикаси бўйича  манзилли ишлар олиб бориш;

оиалаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, кекса ва ҳурматга сазовор, жамиятда катта обрўга эга бўлган аёллар ва фуқароларни фаол жалб этган ҳолда жойларда  оилавий ажралишларнинг олдини олиш ишларини ташкил этиш, намунавий оилаларнинг ҳаёт тарзини тарғиб қилиш;

оилавий муносабатларни соғломлаштириш, никоҳ ва оила институтини мустаҳкамлаш, никоҳ шартномаларининг хусусиятлари ва шартлари, фарзандлар тарбияси учун ота-оналарнинг бевосита масъулияти, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш билан боғлиқ тизимли тарғибот  тадбирларини йўлга қўйиш;

в) хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва уларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида;

бандлик дастури доирасида хотин-қизларни, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, улар бандлигининг сифати, доимий иш ўрни билан таъминланганлиги юзасидан назоратни йўлга қўйиш;

хотин-қизларни, ёш қизларни тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланишга кенг жалб этишга кўмаклашиш, ушбу мақсадлар учун кредит ва бошқа ресурсларни жалб этиш;

хотин-қизларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишларининг ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш, меҳнат муносабатлари соҳасида, шу жумладан, ҳомиладор аёлларга ва кичик ёшдаги болалари бўлган аёлларга қўшимча имтиёзлар бериш соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотларининг мустаҳкам ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашиш, берилган имтиёзлар тўғри қўлланилиши масалаларини тартибга солувчи, давлат рўйхатидан ва бошқа тартиботлардан ўтиш, меҳнат муносабатларига киришиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар олишда уларга ёрдам бериш;

г) жиноят содир этишга мойил бўлганлар билан якка тартибда  иш олиб бориш орқали хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарилкларнинг барвақт  профилактикаси соҳасида:

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни ташкил этиш;

хотин-қизлар орасида ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий маданиятни ошириш ишларини ташкил этиш, оилаларда ижтимоий-маданий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олиш  чора-тадбирларини белгилаш;

жиноят содир этишга мойил бўлган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш бўйича ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, махсус ўқув-тарбия муассасаларидан, ижтимоий реабилитация ва хотин-қизларни мослаштириш муассасаларидан қайтган хотин-қизларни ижтимоий реабилитация  қилиш ва мослаштиришни ташкил этиш.

д) "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

мутасаддилик қиладиган ташкилотлар билан биргаликда хорижий давлатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, шаҳарнинг тегишли тармоқлари масалалар бўйича "йўл  хариталари" лойиҳаларига киритиш ва таклифлар тайёрланишиини ташкил этиш;

қўмита ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва  Самарқанд вилоятига сафарлари натижалари бўйича тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилиши устидан тизимли назорат амалга оширилишини мувофиқлаштириш.

мутасаддилик қилинадиган масалалар юзасидан ташкилотлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банкларининг "йўл харитлари" амалга оширилиши тўғрисидаги батафсил ахбороти, материаллар ва ҳисоботлар таҳлил этилишини таъминлаш ҳамда уларни муҳокама қилиш учун шаҳар ҳокимлиги мажлисларига киритиш;

"Йўл харитлари" амалга оширилиши самарадорлиги юзасидан тақдим этиладиган ахборот ва материалларни  ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ва умумлаштириш.

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича шаҳар комиссияси фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони амалга оширилиши бўйича
чора-тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштирувчи шаҳар комиссияси иши ташкиллаштиради.

Қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради:

шаҳар хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари;

“Соғлом авлод учун" жамғармаси;

“Тадбиркор аёл” уюшмаси шаҳар бўлими;

“Қизил ярим ой” жамияти;

“Оила” илмий-амалий маркази шаҳар бўлими;

Бош мутахассис

Қўмитага юклатилган вазифалар бўйича шахсан жавоб беради.

Шаҳарда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида вазифаларнинг бажарилиши учун тўлиқ жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, вилоят ҳокимлигининг хужжатлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар ҳокими қарор, фармойиш, топшириқларини тегишли идоралар томонидан ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.

Қўмита ваколатига тааллуқли масалалар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаб, муҳим ахборотларни тақдим этади ва тартибга солиб боради.

Таркибий бўлинмага бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисининг ишларини ташкил қилади ҳамда қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради.

Киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди.

Тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан қуйидаги йўналишлар бўйича назорат олиб боради ва таҳлил этади:

а) хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва фаоллигини ошириш масалаларида давлат сиёсатини амалга ошириш;

б) оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга ёрдам бериш;

в) хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва уларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш;

г) жиноят содир этишга мойил бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш орқали хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини амалга ошириш;

д) "Йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Вазифалар тақсимотини, шунингдек қўмитанинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассиснинг иш режаларини тасдиқлайди.

Ҳоким ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек, қўмитанинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади.

Иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди.

Қўмита ишлари бўйича ижро интизомига тўлиқ жавоб беради ва йиғма жилдларга ҳужжатлар тўпламини йиғади, назоратни олиб боради.

Шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлмаганда жисмоний ва юридик шахслар (хотин-қизлар) ни қабул қилади ва муаммолари ечимида ёрдам беради.

Шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тегишли комиссиялар фаолияти юзасидан ҳужжатларни тайёрлайди ва назоратини олиб боради.

Ҳукумат қарорлари Давлат ва ҳудудий дастурларининг бажарилиши юзасидан тегишли ташкилотлардан ҳар ой (айрим кўрсаткичлар бўйича) ва чорак давомида маълумотлар олиб боради, таҳлил этади, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилайди, юқори ташкилотларга ҳисобот тайёрлайди.

Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказиладиган барча йиғилишлар, тадбирларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайди.

Хотин-қизлар фаолияти билан боғлиқ жамоатчилик, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришни Хотин-қизлар қўмитаси раиси билан ташкил этади.

Хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради, улар иштирокида турли спорт тадбирларини ташкил этади.

Олий Мажлис ва Ҳукумат қарорлари, Ўзбекистон Хотин-кизлар қўмитасининг қарорлари, Бошқарув йиғилиш баёнларининг топшириқлари ижросини таъминлайди, назорат қилади ва юқори ташкилотларга маълумотлар, ҳисоботлар тайёрлайди.

Котибиятда фаолият юритаётган ходимларга методик ёрдам беради, ишларни тақсимлайди, ижро интизомини назорат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони амалга оширилиши бўйича
чора-тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштирувчи шаҳар комиссияси ишини ташкиллаштиради.

Ўринбосар топшириғига биноан бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.

2015-2021 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM