“Обод маҳалла” дастури: "Яккабоғ" маҳалласида бу борадаги ишлар қандай кетмоқда?  

Аввал хабар берганимиздек, шаҳримиздаги “Обод маҳалла” давлат дастурига тушган “Яккабоғ” маҳалласида бу борадаги ишлар олиб борилмоқда. Куни кеча шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ушбу маҳаллада бўлиб, амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати билан яқиндан танишган эди.
Шундан сўнг ҳудуддаги 9 умумтаълим мактабида шаҳар ҳокими раҳбарлигида масъуллар иштирокида маҳаллада олиб борилаётган ободончилик, қурилиш-таъмирлаш ишларининг боришига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Шаҳар ҳокими маҳалладаги дастур доирасидаги ишлар ҳақида сўз юритар экан, ҳар бир белгиланган ишлар ўз вақтида ва сифатли  амалга оширилиши лозимлигини таъкидлади ва масулларга бу борадаги ишлар юзасидан қатъий топшириқларни берди.
Йиғилишда шунингдек, кўчаларга бириктирилган масъулларнинг, депутатларнинг ҳам ахборотлари эшитилди. 
Келгусида қилинадиган ишлар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2022 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM