КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА ЭНГ ЯХШИ МУТАХАССИСЛАР ИШГА ЖОЙЛАШТИРИЛДИ

КШТБ бош врачи Х.Х.Ҳамраев ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасида коррупциянинг олдини олиш ва ўрта тиббий ходим мутахассислигига эга бўлган малакали мутахассисларни ишга жойлаштириш мақсадида тиббиёт бирлашмасида касбий имтиҳон ўтказилди. Имтихон давомида узлуксиз видеоёзув ишлари олиб борилди. Танловда оилавий поликлиникага ишга жойлашиш учун ариза берган 82 нафар аризачидан 63 нафари иштирок этди.

Хулоса қилиб айтганда, олинган жавоблар асосида оилавий поликлиникада 100 дан юқори балл тўплаган 4 нафар талабгорлар У.Абдуллаева, М.Саидмуродова, Л.Ҳалимова, М.Каримжоновалар танлаб олинди ва улардан икки нафар талабгор Ингичка шаҳарчасидаги шифохонага ишга жойлаштирилди. 

Балларни ҳисоблаш тугаллангач, Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Х.Хамраев тантанали руҳда барча имтиҳонларни муваффақиятли топширган талабгорларни табриклаб, уларни ишга қабул қиланганликларини айтиб ўтди.

Тадбир сўнгида ота-оналар Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Х.Хамраевга ўз билимларидан келиб чиқиб, оилавий поликлиникага ишга кириш имкониятини яратганлари учун миннатдорчилик билдирдилар.

Танлов натижаларига рози бўлмаганлар 30 кун ичида КШТБ кадрлар бўлими бошлиғи М.Асроровага мурожаат қилиб, апелляция аризаси билан мурожаат қилишлари мумкин.

Яқин кунларда оилавий поликлиникага ишга жойлашиш учун имтиҳонларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади. Имтиҳон ўтказиладиган жой ва вақти унинг ўтказилишидан 2 ҳафта олдин эълон қилинади.

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM