ПРЕЗИДЕНТ ТАБРИГИ КАТТАҚЎРҒОНЛИК ЁШЛАРГА ИШОНЧ БАҒИШЛАДИ

Куни кеча 30 июнь-Ёшлар куни байрами муносабати билан Президентимиз ёшларга табрик йўллади. Ушбу табрикни онлайн тарзда кузатиб борган каттақўрғонлик ёшлар Президентимиз томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида айтган таклифлари ҳамда билдирган ишончларидан куч олдилар.

Давлатимиз раҳбари ёшлар учун яратилаётган янги имкониятлар ҳақида гапирар экан, уларга бу борадаги ишларни амалга оширишда ишонишини билдирди.

 “Мен сиз, азиз фарзандларимдан бир нарсани сўрайман: тинимсиз ўқиб, замонавий билимларни эгаллашдан, кўнглингиздаги эзгу мақсадлар сари ҳаракат қилишдан,  ҳеч қачон тўхтаманг!

Мен сизларни бу йўлда маррани баланд олиб, ягона куч бўлиб, ҳаракат қилишингизга ишонаман! Сизлар бунга албатта қодирсиз! Мен сизларга ишонаман ва сизлар билан фахрланаман, азиз болаларим!

Шунингдек, Президент табригида маҳаллаларда иш олиб бораётган ёшлар етакчилари ҳақида ҳам сўз юритди.

-"Ёш раҳбар кадрлар захираси” шакллантирилиб, унинг 30 фоизи ёшлар етакчилари ҳисобидан тўлдирилади. Мен ёшлар етакчилари тимсолида бўлажак ҳокимлар ва вазирларни, йирик банк ва компаниялар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, сиёсий партиялар лидерларини кўраман!

Каттақўрғонлик ёшлар ҳам ўз навбатида бу каби имкониятлардан унумли фойдаланишларини ва билдирилган ишончни оқлашларини билдирдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM