ТАНИҚЛИ САНЪАТ НАМОЁНДАЛАРИ ИНГИЧКАЛИКЛАР ҲУЗУРИДА

Республикамизнинг таниқли санъаткорлари, актёрлар ва актрисалар, халқимиз севган хонандалар иштирокидаги "Янги Ўзбекистон - инсон қадри улуғланган юрт" шиори остида бўлиб ўтаётган маданий-маърифий тарғибот тадбирлари Ингичка шаҳарчасида ҳам эсда қоларли бўлди.

Ингичкаликлар  актриса Х.Атаханова ҳамда актёр Р.Қурбоновларнинг саҳна кўринишлари, хонанда Гулбаҳор Эрқулова томонидан ижро этилган қўшиқларни илиқ кутиб олдилар.

Ажойиб куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларини рақсга чорлади.

Ингичкаликлар, ана шундай тинч ва фаровон юртда яшаётганликларига шукрона келтирдилар ва ўтказилаётган тадбирлар учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар, актёр ва хонандалар иштирокидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари шаҳримизда давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM