РЕСПУБЛИКАДАН ТАШРИФ БУЮРГАН САНЪАТКОРЛАР КАТТАҚЎРҒОНДА 

Шу кунларда барча ҳудудларда “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт!” шиори остида кенг қамровли маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар, концерт дастурлари ўтказилиши режалаштирилган. Бугун мазкур тадбирлар доирасида шаҳримизга Республикадан бир гуруҳ санъаткорлар ташриф буюрди.

Шаҳар Драма театрида улар иштирокида ўтказилган учрашув ва концерт дастурида шаҳар ҳокимлиги вакиллари, маҳаллалар, хотин-қизлар, ёшлар ва ҳарбийлар иштирок этдилар.

Дастлаб, тадбир иштирокчилари халқимизнинг севимли актрисаси Х.Атаханова ҳамда актёр Р.Қурбоновларнинг ижодларидан баҳраманд бўлдилар.

Шундан сўнг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган эстрада хонандаси М.Бердиев ҳамда шаҳар маданият бўлими санъаткорларининг қўшиқлари ёшлар томонидан илиқ кутиб олинди.

-Бугун концерт дастурига набираларим билан келдик. Жудаям хурсанд бўлдик санъаткорларимизнинг қўшиқларини тинглаб. Бунинг учун албатта, тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирамиз, -дейди тадбир иштирокчиларидан Нигора она.

Албатта, бу каби тадбирлар, концерт дастурлари аҳолига ҳушкайфият улашиши шубҳасиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM