ОБОДОНЛАШТИРИШДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ МЕҲНАТЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Орамизда шундай инсонлар борки кимлардир ҳали уйқудан уйғонмаган бир вақтда улар аллақачон ишда бўладилар. Уларнинг меҳнатлари билан йўлларимиз обод бўлиб, эрта тонгдан ишга кетаётган ҳар бир инсонга ҳузур бағишлайди.

Ҳавонинг иссиғи ва совуғига қарамай шаҳримиз ободлигига муносиб ҳисса қўшаётган Ободонлаштириш бошқармасининг ана шундай фидойи ходимларини меҳнатлари бугун эътироф этилди.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳримиз тозалиги ва кўкаламлигига ўз ҳиссаларини қўшаётган бошқармадаги хотин-қизларнинг меҳнатларини қадрлаган ҳолда улар билан самимий суҳбатлашди ва совғаларини тақдим этди.

-Биз жудаям хурсандмиз, меҳнатларимизга доимий равишда шаҳар ҳокими томонидан эътибор қаратилишидан. Албатта, бундан кейин ҳам шаҳримизни янада обод қилиш, кўкаламзорлаштиришда бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз, - дейди бошқарма ходими Саодат Ҳалимова.

Бугун бошқарманинг барча хотин-қизлари мана шундай миннатдорчиликларини билдирдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM