КАСБНИ ТЎҒРИ ТАНЛАШ ИНСОН КАМОЛОТИ УЧУН МУҲИМ

Тўғри танланган касб инсонни камолотга элтади. Ўқувчи-ёшларни қуйи синфлардаёқ ўзи қизиққан, қобилиятига мос касб-ҳунарга тўғри йўналтириш таълим муассасалари зиммасидаги муҳим вазифа. Ушбу ҳақиқатни англаб етган соҳа ходимлари болаларни дарслар ва тўгарак машғулотлари орқали касб­га йўналтириб боришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Бугун шаҳар истироҳат боғида ташкил этилган “Касбим-келажагим менинг” деб номланган фестивал доирасида бу борада шаҳримиздаги таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар амалда ўз ифодасини топди.

Унда шаҳар ҳокимлиги вакиллари, халқ таълими ходимлари, техникум ва олий таълим вакиллари, ҳарбийлар, ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

-Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носиров тадбир иштирокчиларига шаҳар ҳокимининг табригини ўқиб эшиттирар экан, ўқувчи-ёшларни касбга йўналтириш келажакда уларни муаяйн касб ва ҳунарни эгаллаган етук мутахассис бўлиб етишишларида муҳим аҳамият касб этишини, бугунги тадбирдан кўзланган мақсад ҳам шу эканлигини, ёшларни вақтида муайян касб ва ҳунарларни эгаллашларига имкон яратиш лозимлигини таъкидлади.

Тадбир иштирокчилари таълим муассасалари томонидан ташкил қилинган касбий тўгараклар фаолияти акс этган кўргазмалар билан танишдилар.

Фестивалда иштирок этаётган таълим муассасаларидаги битирувчи синфлар ва мавжуд касбга йўналтирувчи тўгараклар билан қизиқдик.

Айни дамда шаҳримиздаги жами мактабларнинг 9-синф битирувчилари 1290 нафарни, 11 синф битирувчилари эса 965 нафарни ташкил қилади. Умумтаълим мактабларидаги 400 га яқин касбий тўгаракларга 5296 нафар ўқувчи-ёшлар жалб қилинган.

Биргина 3 умумтаълим мактабида 10 дан ортиқ жумладан, дурадгорлик, пайвандлаш, компьютер устаси, сартарошлик, этикдўзлик, тикувчилик, тўқувчилик, ҳайкалтарошлик каби  касбий тўгараклар орқали мактабдаги 7-11 синфгача бўлган 600 дан ортиқ ўқувчилар касб-ҳунар сирларини ўрганмоқдалар.

Шунингдек, 2,14 ва 11- ИДУМ, 5, 9, 20,16, 13 ва бошқа мактаблар, техникумларда ҳам қизлар ва ўғил болалар учун қизиқишларидан келиб чиқиб, турли касбий тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бугун битирувчи синф ўқувчиларининг дарсдан ташқари турли ҳунарларни ўрганишлари учун барча шароитлар яратилган.

5 мактабнинг ўқувчиси Сабоҳат Жомуродова “Моҳир қўллар” тўгараги фаол аъзоси.

 -Ёшлигимдан турли нарсалар ясашга, ўйинчоқларга кийимлар тикишга, чойнакларни устига ёпинчиқлар тикишга қизиқардим. Бугун мактабимиздаги тўгаракка қатнашиб ўзим мустақил шу нарсаларни тайёрлай оламан. Кичик синфлардаги қизларгаям ўргатяпман. Қиз бола учун бирор касб эгаси бўлиши билан бирга ҳунари ҳам бўлиши керак, -дейди Сабоҳат. Сабоҳат сингари кўплаб ёшларнинг қўл-меҳнати намуналари тадбир иштирокчиларининг мақтовларига сазовор бўлди.    

Фестивал доирасида фаол иштирок этган, касбий қизиқишлари бўйича қўл меҳнати намуналари юксак эътироф этилган ўқувчи-ёшлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM