ДЕПУТАТЛАР ВА КОТИБИЯТ ХОДИМЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамкорлигида ўқув-семинари ташкил этилди.

Унда Каттақўрғон шаҳар ҳамда Нарпай, Пахтачи тумани кенгаши депутатлари ва котибият ходимлари иштирок этдилар.         

Семинар давомида мутахассислар томонидан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ваколатлари, депутатларни ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, маҳаллий бюджетни шакллантириш ҳамда унинг ижроси устидан депутатлик назоратини амалга оширишда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларнинг ваколатлари ҳақида тушунчалар берилди.        

   

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM