МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ САЙЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ

Барчамизга маълумки ушбу ойда мамлакатимизда маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилади.

Бугун шаҳримиздаги Драма театрда бўлиб ўтган семинар-тренинг ушбу масалага бағишланди.

“Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишда амалга ошириладиган долзарб вазифалар”га бағишланган семинарда маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия аъзолари, маҳаллаларда ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда вилоятдан масъул иштирок этди.

 

Семинар-тренинг давомида сўзга чиққанлар жорий йилда бўлиб ўтадиган маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби юзасидан зарурий тушунчаларни бердилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM