МЕҲР ОҒУШИДА

Юртимизда олиб борилаётган одилона сиёсат кучли ижтимоий ҳимояга асосланганлиги билан ҳам аҳамиятли. Айниқса, имконияти чекланган фуқароларга кўрсатилаётган ёрдам, берилаётган эътиборни бу борадаги ишларнинг амалий натижаси сифатида кўриш мумкин.

Бугун шаҳримиздаги 90 га яқин ана шундай имконияти чекланган ҳамшаҳарларимизга ҳам меҳр кўрсатилди.

 

Шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилган бир пиёла чой устида давом этган тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этди ва сўзга чиқди.

- Бугун ҳар бир амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон тақдири мужассам. Фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий томондан ёрдам берилаётгани бу борадаги ишларнинг амалдаги исботидир. Бугун имконияти чекланган айрим инсонлар соғлом инсонларга қараганда кўпро жамият учун фойда келтирмоқдалар. Уларнинг спорт мусобақаларидаги ютуқлари, ўзларининг ҳунарлари билан жамиятни ривожлантиришда ҳисса қўшаётганлари бунинг исботи,- деди шаҳар ҳокими ўз сўзида. 

Шунингдек, тадбирда иштирок этган Кўзи ожизлар жамияти Самарқанд вилоят бўлими раиси З.Охбутаев ҳам сўзга чиқди.

Тадбир иштирокчиларига совға-саломлар тарқатилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM