НАМУНАЛИ МАҲАЛЛАГА БЕРИЛГАН МАБЛАҒ ЁШЛАРНИ БАНДЛИГИГА ЙЎНАЛТИРИЛДИ

1-секторга қарашли “Ермачит” маҳалласи намунали маҳалла сифатида ҳоким ёрдамчиси Ф.Рахимованинг 2022 йил 1-чорак якунига кўра самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) юқори баҳоланиб, маҳаллага 100 млн. сўм маблағ ажратилган эди. Ушбу маблағ ёшлар ва темир дафтарда турган 26 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлашга йўналтирилди.

Ҳоким ёрдамчиси, маҳалла раиси ҳамда ёшлар етакчиси томонидан хонадонма-хонадон ўрганиш натижасида 23 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га ва 3 нафар ёшлар “Темир дафтар”га киритилган эди. Уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида қизиқишларидан келиб чиқиб, ёшлар касб-ҳунарга ўқитилди.

Куни кеча ёшбу ёшларга 100 миллион сўм маблағ йўналтирилган асбоб-ускуналар тарқатилди.

Тадбирда шаҳар ҳокии Гавҳар Алимова қатнашди. Шаҳар ҳокими ўринбосари Жамшид Носиров тадбирни очиб берди.

Шундан сўнг сўзга чиққан шаҳар ҳокими Г.Алимова бугун ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, уларнинг ёшлар ҳаётидаги ўрни ҳақида гапирар экан, бугун ёшлар яратилаётган имкониятлардан, берилаётган асбоб-ускуналардан унумли фойдаланишлари лозимлигини таъкидлади.

Ёшларга тикув машинаси, компьютер жамланмаси, дурадгорлик ускунаси, мотокультиватор, пишриқ печи ва ноутбуклар тақдим этилди.

Тикув машинаси олган Гулзода, Ирода ва Мақсудалар келгусида тикув цехи ташкил этишларини ва ўзлари сингари тикувчиликка қизиққан қизлар учун иш ўрни яратиш истаги борлигини билдирдилар. Яқинда шаҳар ҳокимидан телпак тикиш сирларини ўрганган Ирода ҳам оилавий корхона очишни режалаштир- ган. Телпак тикиш бўйича ишини кенгайтирмоқчи.

Тадбирда иштирок этган маҳалла нуронийлари ҳам ёшларнинг келгусидаги ишларида муваффақиятлар тиладилар ва бу ишлар бугун ёшларга берилаётган имкониятларнинг амалий натижаси эканлигини эътироф этдилар  ва ёшлар ҳам ўз навбатида  шаҳримизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларда фаол иштирок этишлари лозимлигини таъкидладилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM