“ҚАЛБ КЎЗИ” ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛАР УЧУН ИМКОНИЯТ

Яқинда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси қошидаги Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловида “Қалб кўзи” лойиҳаси билан иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган эди.

Имконияти чекланган ёшларни 100 дан ортиқ китоблар билан таъминлаш, ёшлар онгини янада теранлаштириш мақсад қилинган ушбу лойиҳага кўра бугунги кунда Овоз ёзиш студияси ташкил қилинган бўлиб, керакли жиҳоз ва техникалар билан таъминланган. Лойиҳа доирасида шунингдек, 2 нафар фуқаронинг бандлиги ҳам таъминланган.

Бугун ушбу лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Носиров грант танловларининг аҳамияти ҳақида гапирар экан, “Қалб кўзи” лойиҳаси кўплаб имконияти чекланган ёшларнинг иқтидорини руёбга чиқаришда катта имконият эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда сўз олган Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди вакиллари ва бошқалар лойиҳанинг ижтимоий аҳамияти ва самарадорлиги ҳақида сўз юритдилар.

Студиянинг очилишида иштирок этган меҳмонлар студиядаги шарт-шароитлар билан танишдилар.

Шундан сўнг лойиҳа тақдимоти ўтказилди.

Жамият аъзолари ҳам ушбу лойиҳа келгусида кўплаб кўзида нуқсони бўлган ёшларни бадиий ва илмий салоҳиятни ошириш, уларнинг қалбини зиёга тўлдирувчи муҳим лойиҳа бўлишини таъкидладилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM