ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг навбатдаги 55 сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Кун тартибида 9 та масала кўриб чиқилди.

Дастлаб, “Халқпарвар комиссия”си томонидан амалга оширилган ишлар ҳолати тўғрисида комиссия раиси Х.Шодиеванинг ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала яъни, шаҳарда аҳоли саломатлигини мухофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи в.б. С.Ҳалилова ҳисобот берди.

Шаҳар газ филиали раҳбари Ш.Абдусаломов сессиядаги навбатдаги масала бўйича,   шаҳарда табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Шундан сўнг шаҳар жиноят ишлари бўйича суд раиси А.Олтибоев ҳамда Каттақўрғон туманлараро суди раиси Т.Курбановларнинг Суд органлари фаолиятининг 2022 йил 1 чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлари юзасидан ахборотлари эшитилди.

Навбатдаги масала сифатида Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги “Каттақўрғон шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар ҳамда мулк ҳуқуқи эгалик қилиш фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар учун 2022 йил учун белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-47-102-7-106-К/21-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарорини тасдиқладилар.

Шунингдек, сессияда депутатлар “2022 йил 1 январ ҳолатига шаҳар маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида”ги VI-53-52-7-106-К/22-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтарига”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этишга қаратилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисидаги, шаҳар маҳаллий бюджетининг 1-чорак якуни билан даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисидаги ҳамда шаҳардаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисидаги масалалар юзасидан қарорларини тасиқладилар.

Шунинг билан сессия ўз ишини кунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM