Image_tadbir:
Шаҳар кенгаши сессиясидан Каттақўрғон шаҳар хотин-қизлар Жамоатчилик кенгаши, шунингдек, вилоят ва шаҳар кенгаши депутатлари томонидан маҳаллалар кесимида хонадонбай, "Аёллар дафтари" га киритилиши лозим бўлган хотин-қизларнинг яшаш шароити, оилавий аҳволи ўрганилди. Ушбу ўрганишлар натижасида 3-босқич "Аёллар дафтари" га киритиш учун 6 та тоифа бўйича 1620 нафар хотин-қизлар рўйхати шакллантирилди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.