ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар  берганимиздек, шаҳримиздаги Маҳаллалар марказида янги ташкил этилган лавозим "Ҳоким ёрдамчилари" учун жорий йилнинг 29 декабрига қадар бўлиб ўтиши белгиланган ўқув семинари давом этмоқда.   

Бугунги ўқув жараёнларида, соҳа мутахассислари билан бирга сектор раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Семинарда сўзга чиққан сектор раҳбарлари ҳар бир ҳудудга ташаббускор тадбиркорларни жалб этиш, аҳолини эҳтиёжини ўрганган ҳолда хизмат кўрсатиш йўналишларини очиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги фикр-мулоҳазаларини ва зарурий тушунчаларни бердилар.

Шунингдек, бу борадаги ишларни олиб боришда ҳоким ёрдамчилари ва сектор раҳбарлари ҳамкорлиги мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидладилар.

Ўқув жараёнлари давом этади.

Каттақўрғон шаҳар  ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM