ЯНГИ ЙИЛ ЭШИК ҚОҚМОҚДА : КАТТАҚЎРҒОНЛИКЛАР УНИ ҚАНДАЙ КУТИБ ОЛАДИ?

Бир неча кунлардан сўнг Янги 2022 йилни кутиб оламиз. Уни муносиб кутиб олиш, шаҳримизда байрам шукуҳи ва аҳолини кўтаринки кайфиятда бўлишини таъминлаш бу борадаги ишларни рисоладагидек ташкил қилиниши билан боғлиқ.

Шаҳар ҳокимлигида сектор раҳбарлари, ҳокимлик ходимлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан ўтказилган йиғилиш ушбу масалага бағишланди.

Унда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова байрамни кўнгилдагидек нишонлашда ташкилий ишларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги хусусида гапирди. Шаҳарнинг барча ҳудудларида, идора ва ташкилотларда, маҳаллаларнинг ободончилигига эътибор қаратиш, кўчаларни байрамона руҳда безаш, шунингдек, бу билан боғлиқ тадбирларни ўтказишда жамоат тартибини сақлаган ҳолда, тегишли санитария-гигиена талабларига мувофиқ ҳолда ташкил қилиш лозимлигини таъкидлади.

Шаҳар ҳокими ўринбосари А. Ибрагимов шаҳримизда янги йилни кутиб олиш билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш тартиби борасида сўз юритди. Йиғилиш давомида янги йилга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Янги йилни кутиб олиш билан боғлиқ ишлар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш давомида идора ва ташкилотлар раҳбарларига бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM