СПОРТНИНГ “КАМОНДАН ОТИШ” ТУРИ БЎЙИЧА ҚЎРИҚЛАШ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ КУБОГИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ 

Аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, улар ўртасида спортни оммалаштириш мақсадида, қатор спорт мусобақалари ташкил этиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан камондан отиш спорт турини аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ва уларни ушбу спорт тури билан шуғулланишларига шарт-шароитлар яратилиши бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.Ушбу спорт турини янада ривожлантирилишига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси яқиндан кўмаклашади.

Куни кеча  шаҳримиздаги 11-ИДУМ да спортнинг “Камондан отиш” тури бўйича  ўсмир ёшлар ўртасида ўтказилган Каттақўрғон шаҳарлараро қўриқлаш бўлими бошлиғи кубоги мусобақаси бунга мисол бўлади. 

Мусобақада 100 га яқин спортчи ёшлар иштирок этиб  ўз имкониятларини синаб кўрдилар. Мусобақа сўнггида ташкилотчилар томонидан ғолиблар рағбатлантирилди.

Бу каби спорт тадбирлари миллий қадриятларимизни тикланишига ва ёшлар қалбида ватанпарварлик ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM