ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ БИЛИМ ВА МАЛАКАЛАРИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСЛАРИДА ЎҚИМОҚДА

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва жорий йил 3 декабрдаги қарорига кўра, фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 январдан янги тизим, яъни, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилмоқда.

Шунга кўра шу кунларда ҳоким ёрдамчиларининг билим ва малакаларини оширишга қаратилган ўқув курслар ташкил қилинган. Куни кеча шаҳримизда ҳам маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ходимлари учун янги жорий этилаётган тизимнинг туб моҳияти ва самарали фаолият кўрсатиши юзасидан 20-29 декабрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган ўқув курслари бошланди.

Шу муносабат билан шаҳримиздаги Маҳаллалар марказида бошланган ўқув семинарида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, ҳудудий тренер Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори Шахруз Азимов иштирок этди.

Семинарда сўз олган шаҳар ҳокими аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ва ушбу ишларнинг давоми сифатида Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилаётган янги тизим- ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритди.

Шунингдек, ўқув курси иштирокчиларига ҳудудий тренер Ш.Азимов томонидан “Ҳоким ёрдамчиси самарадорлик кўрсаткичи (KPI) ва карьера модели” мавзусида батафсил тушунчалар берилди.

Бугун ўқув семинарининг иккинчи кунида ҳам мутахассислар томонидан ҳудудларга ташаббускор тадбиркорларни жалб этиш, аҳолини эҳтиёжини ўрганиб турли хизмат кўрсатиш йўналишларини очиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида ҳам тушунчалар берилди.

Ўқув курслари 29 декабрь кунига қадар давом этади. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM