“КИБЕРСПОРТ” МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 22 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш ва кўтаринки руҳда ўтказиш тўғрисида"ги Ф-4 сонли фармойишига асосан 2021 йилнинг 15 декабрь кунидан 2022 йилнинг 15 январь кунига қадар республикамиз бўйлаб "Ватанпарварлик" ойлиги тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун ушбу тадбирлар доирасида ҳарбий қисм ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Каттақўрғон шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда шаҳримиз ёшлари ва ёш ҳарбий хизматчилар иштирокида "Киберспорт" мусобақаси ўтказилди.

Қизғин тарзда бўлиб ўтган мусобақа якунида  ғолиблар аниқланди ва улар муносиб тақдирландилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM